Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг
Республика бўйича жами 10008 та умумтаълим мактаблари ҳамда иқтисослаштирилган мактаб интернатлари фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу умумтаълим мактабларининг иситилиши қуйидаги ёқилғи манбалари орқали амалга оширилади: - 3310 та мактаб табиий газ - 23 та мактаб суюқ ёқилғи - 6671 мактаб кўмир ва брикет - 4 таси электр токи орқали иситиб келинади. Уларнинг иситилиш тури кесимида қуйидаги рақамларни кўриш мумкин. - 1036 мактаблар марказлашган иссиқлик тармоғи орқали - 8810 та мактаб локал иситиш тармоғи орқали - 162 та мактаб қўлбола буржой печлар орқали истилади. Бугун Республика бўйича жами 1196 та мактаб филиаллари ҳам фаолият юритиб, уларнинг 118 таси табиий газ, 1 таси суюқ печ ёқилғиси, 1062 таси кўмир ёқилғиси, 15 тас электр токи манбаларидан фойдаланган ҳолда иситилади. Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Название:
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг
Категория:
Разное