Абдулла Вахш шеъри "Тошиб кетаяпсан..." ҳар ваҳонинг ўз шеваси бор азизларим Сурҳондан саломлар...
Композиция "Шамолларда қолган ҳисларим..." каналиники Асан Чимкент пос. Славянка Қазоқистон Шеъри Абдулланики Деновлик село. Вахшворий Уэбекистон ИИ Корея халқи ижодкорларидан "Монолог синема" каналидан Тошиб кетаяпсан... Қароғларимдан, Тўхтатиб қолишга етмайди ҳаддим! Мендан чарчагансан, Чарчоғларингдан Ҳозир тарс бўлинар иккига қалбим... Ярмини оласан, енгингга ўраб, Кетасан, кўзингда шошқин ёш билан; «— Оҳ, қандоқ яшадим, ўзимни қийнаб, Шундоқ меҳри қаттиқ бағритош билан...» Ҳа... осон эмас энди менга ҳам, Ярим қалбим мистар, дарднок ва ғариб. Сенга ҳам енгилмас, яшайсан пурғам — Яримта кўнглингни ишқдан қутқариб... Тўлинойли тунлар талвасадасан, Осмон яқин келар босиб қолгудек. Моҳим, осмон қалбим, сенсиз Зимистон — Порламайсан ойга соя солгудек... Тошиб кетдинг... қароғларимдан... Абдулла Вахш 2-июнь 2016 йил
Название:
Абдулла Вахш шеъри "Тошиб кетаяпсан..." ҳар ваҳонинг ўз шеваси бор азизларим Сурҳондан саломлар...
Категория:
Разное