ДХХ "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи.
ДХХ "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган, ҳозирги кунда умумтаълим мактабларининг 9-синфида таҳсил олаётган ўқувчилар 2025 йил 5 сентябрдан 15 октябргача www.dxxtmhal.uz сайти ёки ДХХ ҳудуддий бошқармалари орқали ариза топширишлари мумкин. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь ПҚ-4375-сон “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди. “Темурбеклар мактаби”да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади. Номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низом ҳамда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларнинг Устави асосида амалга оширилади. Админ; Vahobiddin TV #Vahobiddin TV #Vahobiddin #TV
Название:
ДХХ "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи.
Категория:
Разное