Ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimi — S. Zokirova (brifing)
Жорий йил 1 октябрга қадар барча давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари hrm.argos.uz электрон платформасига уланади ⚡️ Шу йилнинг 1 ноябрдан бошлаб эса республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлари электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган. 💫 Электрон платформадан фойдаланиш ва уни юритиш электрон рақамли имзо калити орқали, ахборот алмашинувлари эса, Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади. ✅ Давлат органи ҳисобланмайдиган ташкилотлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда электрон платформадан фойдаланиши мумкин. ⚠️ Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотларни ўз ичига олган ички идоравий ҳужжатларни электрон платформа орқали қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди ҳамда шахсга доир маълумотларга ходимларнинг розилиги билан ишлов берилади. Официальный сайт: https://aoka.uz/uzb/
Название:
Ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimi — S. Zokirova (brifing)
Категория:
Разное