Тошкент шаҳар Ҳокимлиги вакилларининг расмий ташрифи

4 подписчика

12+
12+

4 года назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

4 подписчика

12+
12+

4 года назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

4 года назад

Жорий йилнинг 19-21-май кунлари Тошкент шаҳри Ҳокимининг биринчи ўринбосари Шакиров Ҳотамбек Анварович бошчилигидаги расмий делегациянинг Челябинск вилоятига хизмат сафари бўлиб ўтди. Бош консулхонамиз Челябинск вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар делегациясини Пласт шаҳрида жойлашган олтин қазиб олиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Южуралзолото” корхонасига ташрифини ташкил этди. Бугунги кунда ушбу корхонада 600 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қиладилар. Ҳ.Шакиров ҳамюртларимиз билан ўтказган учрашуви мобайнида ҳамюртларимизда мавжуд муаммо ва таклифларни тинглаб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини атрофлича ўрганди. Шунингдек, фуқаролар билан суҳбат давомида уларга Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, қулайлик ва имкониятлар ҳақида маълумотлар етказилди. Жумладан, тадбир давомида қатнашчиларга Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва яратилган шарт-шароитлар, хусусан чет элга меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда хориждан Ватанга қайтган ҳамюртларимизни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Фуқаролар билан турли хил экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда бошқа жиноятларга қўл урмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувларда фуқароларимиз томонидан хорижда меҳнат фаолияти амалга оширилган давр меҳнат стажига қўшилиши, Россия олий таълим муассасаларида таълим олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга оид бир қатор саволлар берилди ҳамда ушбу саволларга Бош консулхона ваколати доирасида атрофлича жавоб берилди. Ўз навбатида, ҳамюртларимиз иш ва яшаш шароитлари яхши эканлигини ҳамда иш берувчи билан боғлиқ муаммолар йўқлигини билдириб, корхонага амалга оширилган ташриф Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан хориждаги меҳнат муҳожирларига кўрсатилаётган эътибор эканлигини алоҳида таъкидлашди ҳамда ўзларининг самимий миннатдорчиликларини Президент Ш.М.Мирзиёевга билдирдилар