Аҳолидан келган саволларга жавоблар
Аҳолидан келган саволларга жавоблар Ижтимоий тармоқлар ва колл марказ орқали оила таркибини автоматик шакллантиришда таклиф этилаётган маълумотлар бўйича бир қатор саволлар келиб тушмоқда. Онлайн рўйхатдан ўтувчи томонидан ҳар бир оила аъзоси ҳақидаги маълумотларни киритиш жараёнида қулайлик яратиш мақсадида, Давлат хизматлари портали маълумотлари асосида оила таркиби ва уларнинг шахсга доир маълумотлари, яъни тўлиқ исми, ЖШИИР рақами, туғилган сана ва бошқалар интеграция орқали автоматик равишда тўлдирилади. Ушбу маълумотлар айрим ҳолатларда Сизнинг оилангиз таркиби билан фарқли бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, онлайн рўйхатдан ўтувчи учун мазкур маълумотларни таҳрир қилиш, хусусан оила аъзолари маълумотларига ўзгартириш киритиш, улардан баъзиларини ўчириш ёки қўшиш имконияти яратилган. Шундан келиб чиқиб, барча онлайн рўйхатдан ўтувчилардан ўзлари билан биргаликда яшаётган ҳар бир оила аъзоларини тўлиқ ва тўғри рўйхатга киритишларини сўраб қоламиз. Мен саволномани тўлиқ тўлдира олмадим. Сабаби битта фарзандимда ЖШШИР рақами йўқ, шу боис тизим уни қабул қилмади. Нима қилишим керак? Агар саволномани тўлдиришда фарзандингиз бўйича ЖШШИР маълумотлари чиқмаса, my.gov.uz орқали маълумотларни аниқлаб, рўйхатга олиш платформасида оила аъзосини қўшишингиз мумкин. Агар фарзандингизда умуман ЖШШИР рақами бўлмаса, Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, ушбу рақамни расмийлаштириш лозим. Шундан кейин саволномада оила таркибини тўлиқ тўлдириш мумкин. Эслатиб ўтамиз, ҳалигача онлайн рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз ҳамда саволномани аввал шошиб ёки хатоликлар билан тўлдирган бўлсангиз, 31 январгача уни қайтадан тўғри ва тўлиқ тўлдириб, соврин ютиш имкониятига эга бўлинг! Онлайн рўйхатдан ўтганлар орасида тасодифий танлов ўтказилмоқда ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилмоқда. Онлайн рўйхатдан ўтишда фаол иштирок этинг!
Название:
Аҳолидан келган саволларга жавоблар
Категория:
Разное