Паррандачилик ривожи маҳаллалардан бошланмоқда
Бугун Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 9 нафар асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиш истагини билдирган ёшларга ўзини-ўзи банд қилиб, паррандачилик билан шуғулланишлари учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан инкубатор аппарати топширилди. Энди “Сирғали" маҳалласидан Қанат Абдуҳамидов, “Саноат” маҳалласидан Бекзоджон Ҳамзаев, Азамат Маҳкамов, “Сарке” маҳалласидан Хамидуллохўжа Баҳромов, Аббос Тоҳиров, Махан Суюнов, “Ибрат” маҳалласидан Зуҳриддин Ҳасанов, “Мустақиллик” маҳалласидан Мақсад Ашрапов ҳамда “Қашқарлик” маҳалласидан Шуҳрат Мирвалиевлар ўз хонадонларида инкубатор аппарати ёрдамида паррандачиликни бошлаб, даромад топиш манбаига эга бўлдилар. Жараён ушбу видеолавҳамизда. #Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
Название:
Паррандачилик ривожи маҳаллалардан бошланмоқда
Категория:
Разное