NILUFAR GULI | SO'RAGANIM PARDASIZ IJOBAT BO'LYABDI
Эр ва уч фарзандидан бир кечада айрилган она… Бир кечада умрининг энг азиз инсонлари — турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандидан айрилган она қисмати… Бу суҳбатда сиз беқиёс дард, чексиз сабр ва Аллоҳнинг тақдирига бўлган таслимият ҳақида эшитасиз. Унинг қалбидан чиққан дардли сатрлар: Қор-ёмғирлар ювса ҳам кетмас доғим бор менинг, Қора тутун ичида куйган боғим бор менинг. Эрка эдим ёримга, кўзлар тегди боримга, Армонимни яширган ич-ичимда ғорим бор. Мен девона онаман, кунда-кунда ёнаман, Хаёлимда тунлари қабристонда қоламан. Уч боламни қучаман, ёримни ҳам туяман, Алла айтиб мозорда йиғлай-йиғлай толаман… Бу суҳбатни тинглар экансиз, ҳаётнинг қадри, сабрнинг буюклиги ва иймоннинг инсонга берадиган кучи ҳақида яна бир бор ўйлаб қоласиз. Агар суҳбат сизга таъсир қилса, уни яқинларингиз билан ҳам улашишни унутманг. Mashriq mash'ali AYOL-QIZLARNI KASB-HUNARGA TAYYORLOVCHI ILG`OR MARKAZ 📞+998991102727 @mashriqmashaliadmin
Название:
NILUFAR GULI | SO'RAGANIM PARDASIZ IJOBAT BO'LYABDI
Категория:
Разное